Ўқув жараёни
Ўқув жараёни
Сайт: | Заочная Библейская школа |
Курс: | Заочная Библейская школа |
Книга: | Ўқув жараёни |
Напечатано:: | |
Дата: | Вторник, 3 Декабрь 2024, 19:46 |
Қадрли талабалар!
Сизларни Раббимиз Исо Масиҳнинг севгиси ила муборакбод этаман!
Мен Муди Библия институтининг номидан сизларни Библия миссиясининг Интернет- мактабидаги машғулотларнинг бошланиши билан табрикламоқчиман.
Муди Библия институти Исо Масиҳга қилган хизмати билан, Унинг жамоати олдидаги маъсулиятлилиги билан ҳамда Муқаддас Китобни ўрганишда одамларга ёрдам бериши билан машҳур. Бизлар, айниқса, ўз олдига ана шундай мақсадларни қўйган Библия миссияси билан ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсандмиз. Шу билан бир қаторда биз Худони Унинг Каломи орқали чуқурроқ билиб олишга бўлган интилишларингизни қўллаб- қувватламоқчимиз.
Бундай мактабларни кўпгина инсонларнинг, нафақат ҳамкасабаларимизнинг, балки ушбу хизматни моддий қўллаб-қувватлаётган инсонларнинг ибодати шарофати билан очиш имконияти бўлди. Биз ўқиш сизга катта марҳамат олиб келишига умид қиламиз.
Масиҳнинг севгиси ила
Джозеф М. Стоуэл,
Муди Библия институтининг президенти
Қадрли талабалар!
Энг ноёб китоб – Муқаддас Китобни ўрганиш алоҳида имтиёздир. Ноёб, чунки Худо унда Ўз иродасини ҳамда инсон ҳақидаги Ўз фикрини очиб беради. Имтиёз, чунки бундай имкониятга ҳамма ҳам эга эмас. Ўқиш истагингиз борлигини билдириб сиз тўғри танладингиз.Библия миссиясининг ходимлари, Худонинг Каломини ўрганиш даражасини ошираётиб, Худони билиш сари ўсишингиз учун, бошқаларга Хушхабарни етказиш истагида итоаткорона бўлишингиз учун ибодат қилаяптилар.
Чикагодаги Муди Библия институтига ўқув материалларини етказиб бергани учун, шу билан бирга ушбу ўқув материалини олиш имконияти бўлиши учун ўз кучларини аямаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
Худо Унинг Каломини ўрганишингизда сизларни марҳаматласин.
Самимият билан Павел Гагельганс
© By The Moody Bible institute of Chicago
© Рус тилидаги нашриёт: Библия миссияси
Bibel-Mission e. V., Postfach 1130, 63842 Niedernberg, Germany
Барча курслар рўйхати
Модуллар номи | Курсларнинг номи |
Имон асослари | Масиҳийликдаги биринчи қадамлар |
Муқаддас Китоб доктриналари | |
Хушхабар | |
Муқаддас Китоб гапиради | |
Масиҳ ва Унинг Жамоатининг ҳаёти | Исо Масиҳнинг ҳаёти |
Матто баён этган Хушхабар | |
Юҳанно баён этган Хушхабар | |
Азиз ҳаворийларнинг фаолияти | |
Ваҳий китоби | |
Амалдаги масиҳийлик | Муқаддасликдаги ҳаёт |
Сенинг ҳаётинг учун Худонинг иродаси | |
Муваффақиятли хушхабар принциплари | |
Натижа билан ўргатиш | |
Шогирдларни қандай тушуниш керак | |
Культлар | |
Муқаддас Китобга кириш | Эски Аҳд шарҳи. 1 қисм |
Эски Аҳд шарҳи. 2 қисм | |
Янги Аҳд шарҳи. 3 қисм | |
Муқаддас Китобдаги башоратлар | |
Эски Аҳд китоблари | Ибтидо |
Чиқиш | |
Ёшуа | |
Ҳакамлар китоби ва Рут | |
Забур | |
Сулаймон ҳикматлари | |
Ишаё | |
Дониёр китоби | |
Янги Аҳд мактублари | Ёқубнинг мактуби |
Бутруснинг мактуби | |
Римликларга мактуб | |
Коринфликларга биринчи мактуби | |
Галатияликларга мактуб | |
Эфесликларга мактуб | |
Салоникаликларга мактублар | |
Ибронийларга мактуб | |
Техник талаблар
Бизнинг мактабда ўқишингиз учун биз билан интернет орқали узлуксиз боғланишингиз зарур. Тезкор боғланиш шарт эмас, чунки машғулотлар китоб шаклида қилинган. Системали платформага кириш учун видео машғулот бор, шунингдек айрим курсларда видеоматериаллар бор. Уларни кўриш учун эса тезкор интернет қўл келади.
Административ талаблар
Бизнинг Библия Сиртқи Мактабимизда Муқаддас Китобни билишни хоҳлайдиган ихтиёрий одам ўқиши мумкин, яъни жамоатдаги хизматчилар, ёшларнинг етакчилари, “стажга” эга бўлган масиҳийлар ёки янги имонга келганлар, шунингдек Худони излаётган одамлар. Ўқишни истаган ҳар бир киши сайтда, кейин эса ўқимоқчи бўлган ҳар бир курсда алоҳида рўйхатдан ўтиши лозим. Рўйхатдан ўтаётганда шундай жойлар борки, уларни тўлдириш шарт.Бу жойлар “қизил юлдузча” билан белгиланган.
Бизнинг сайтимизда рўйхатдан ўтаётиб, Сиз бизнинг материалимизни фақат шахсий фойдаланиш учун ишлатишга рози эканлигингизни билдирасиз.Муаллифлик ҳуқуқлар бузилганда административ, жиноий ва фуқаролик жавобгарлик чоралари кўрилади. Библия курсларини ишлатиш Муди Библия Институтидаги Библия миссиясидан берилган.
Мактаб қоидалари
Талабаларнинг мажбуриятлари:
- Мактабнинг ҳозирги қоидаларига риоя қилмоқ;
- Бошқа талабаларнинг қарашларини ва фикрларини ҳурмат қилмоқ;
- Масиҳга тақлид қилган ҳолда ўзини тутмоқ;
- Уч ой мобайнида бошлаган курсни тугатмоқ.
Талабаларга ман этилади:
- Форумда, чатда ёки курснинг бошқа қатнашчилари билан шахсан муомала қилганда ҳақоратгўй ва беадаб сўзлар ишлатиш;
- Муаллифлик ҳуқуқларини бузиш, курс материалларини ўзгартириш ва ноқонуний тарқатиш;
Ушбу қоидалардан қай бири бузилганига қараб талабага огоҳлантириш берилади ёки мактабдан четлатилиши мумкин.
60 кун мобайнида талаба фаоллик кўрсатмаса, беихтиёр курсдан четлаштирилади.
Ўқишнинг баҳоси
Библия Сиртқи Мактаби хизмат қилиши учун катта иқтисодий харажатлар талаб қилади. Айни пайтда мактаб фақатгина кўнгилли қурбонликлар эвазига мавжуд. Бу эса истаган одамга ўқиш имконини беради. Битта талабанинг бир курсда ўқиши Библия миссиясига ўртача 30 еврога айланади.
Биз ўзининг моддий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қурбонлик қиладиган барчадан жуда миннатдор бўламиз.
Курсни ўрганиш вақти
Битта машғулотни ўрганиш учун ўртача бир ҳафта берилади. Биз талабаларга шошилмасдан, бироқ ҳар бир машғулотни имкон борича батафсил ўрганишни, Муқаддас Ёзувдан келтирилган барча матнларни диққат билан кўриб чиқишни маслаҳат берамиз. Ҳар қандай шароитда ҳам ҳар бир талаба, ҳафтада ўқишга қанча вақт ажрата олишига қараб, ўқиш графигини ўзи тузади.
Имтиҳонларнинг бажарилиши
Матнли материалдан сўнг ҳар бир дарсда бажарилиши зарур бўлган имтиҳонлар бор.
Муҳим! Имтиҳонни фақатгина машғулот материалини яхши билишингизга ҳамда барча саволларга жавоб бера олишингизга ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг бажаришга киришинг. Имтиҳонни бажараётганингизда ўқув материалига қарамаслигингиз керак.
Имтиҳоннинг барча топшириқларни бажариб бўлгач, “ҳаммасини юбормоқ ва тестни тугатмоқ”ни босинг. Шундан сўнг экранингизда имтиҳон натижалари келиб чиқади. Агарда имтиҳонда “Эссе” каби топшириқ бўлса, унинг баҳосини инструктор сизнинг жавобингизни баҳолагандан сўнг биласиз.
Имтиҳон бир неча қисмлардан ташкил топган бўлиши мумкин:
- Биринчи қисм шундай тасдиқларни ўз ичига олганки, улар билан рози бўлиш ёки бўлмаслик керак. Бунинг учун чиққан менюдан “тўғри” ёки “нотўғри” сўзлардан мосини танлаш керак.
- Иккинчи қисм битта ёки бир неча жавоблардан ташкил топган саволлардан иборат. Ушбу жавобларни берилган рўйхатдан танлаб олиш керак бўлади.
- Учинчи қисм шундай саволлардан ташкил топганки, бу ерда иккита устундан мосликни танлаш керак (масалан, оят матнига Муқаддас Ёзувдан тўғри келадиган жойни топиш керак).
- Тўртинчи қисм бўш жойлардан иборат матндан иборат. Ушбу бўш жойларга пайдо бўладиган менюдан мос сўз ёки иборани қўйиш керак.
- Бешинчи қисм ижодий топшириқдан (эссе) иборат бўлиши мумкин. Бунинг учун сиз мустақил бир неча гаплардан тузилган қисқа жавоб ёзишингиз керак бўлади.
Барча топшириқларни бажариб бўлгач ҳамда имтиҳонни юборгандан сўнг дарҳол натижани кўришингиз мумкин, чунки эсседан ташқари барча топшириқларни компьютернинг ўзи баҳолайди. Эссенинг баҳосини ва изоҳини инструкторингиз ўқиб ва баҳолагандан сўнггина билишингиз мумкин.
Талаба ишининг баҳоланиши
Курснинг умумий баҳоси барча ўтилган машғулотлар учун қўйилган баҳолардан келиб чиққан ҳолда қўйилади. Курснинг энг минимал ўтиш бали 69 бал (D).
Машғулотнинг ўтиш бали 61 бал (E).
Имтиҳоннинг баҳоланиши ўз-ўзидан (автоматик тарзда) амалга ошади. Шунинг учун ўз натижангизни имтиҳонни тугатган заҳоти кўришингиз мумкин.
Сал пастроқда баҳолаш жадвали келтирилган:
баллар | баҳо | Обозначение |
100 - 93 | А | Аъло |
92 - 85 | В | Яхши |
84 - 77 | С | Қониқарли |
76 - 69 | D | Етарли |
68 - 61 | E | Етарли эмас |
60 - 0 | F | Қониқарсиз |