Печатать эту главуПечатать эту главу

Биз ҳақимизда

Мактаб тарихи

Библия Сиртқи Мактабининг сўнги 20 йил ичидаги хизмати бу - имон ҳамда Худовандга тўла ишониш йўлидир. Библия Сиртқи Мактабининг асосий мақсади қуйидагича: истаган одамга Муқаддас Китобни ўрганиш учун ва уни амалдаги ҳаётида қўллаш учун имкон бериш.

1991 йилда мактабимизни ривожлантира бошлаганимизда бунга Худонинг иродаси борлигига ишончимиз комил эди. Бу эса бизни руҳлантирарди ва имон қадамларини бошлашга куч берарди. Бизнинг ихтиёримизда Муди номидаги Библия институтининг (Чикаго ш.) рус тилидаги эскириб кетган тахминий  5тагина курси бор эди, холос. Бироқ мана шу озгина нарсани Худо мўл-кўл марҳаматладики, натижада жуда кўп мева берди.

1991 йилда Библия миссиясининг кичкинагина хонасида бешта курсни таҳрирдан чиқардик ва 1992 йилда Олма-Отада (ҳозирги Олмата ш.,Қозоғистон) бизнинг бир неча юзлаб талабаларимиз бор эди. Бир йилнинг ўзида бутун МДҲ территориясида талабалар сони 2000тадан ошиб кетди. Биз иккинчи филиал очилишига жуда муҳтож эдик ва у 1993 йилда Омскда очилди. 1993 йилдан 1997 йилгача Библия Сиртқи Мактаби шиддатли тарзда ўсди. Мавжуд бўлган бешта курсга инглиз тилидан таржима қилинган яна 10таси қўшилди. Яна учта филиал очилди: 1995 йили Киевда, 1995 йили Минскда ва 1997 йили Москвада. Энди бир вақтнинг ўзида 7000тадан ошиқ талабалар Муқаддас Ёзувни ўрганиш имкониятига эга эдилар. Мана шу вақтда доим Худонинг марҳаматли қўлини кўриб турардик. Доим иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечирганимизда Худонинг содиқлигига гувоҳ бўлганмиз, чунки Худо ҳар доим керакли пайтда энг зарурини юборарди.

1998 йилдан 2001 йилгача 18та янги курс қўшилди. Буларнинг ҳаммаси Муди номидаги Библия институти томонидан тақдим қилинган эди.

Библия Сиртқи Мактабининг тарихи

1901: Чикаго (Муди Библия институти)

1992: Алмата ш. (БСМнинг рус тилидаги курслари)

1993-1997: Омск, Москва, Киев, Минск

2001-2003: Қирғизистон, Ўзбекистон
Қирғиз, қозоқ,тожик, ўзбек ва қорақалпоқ тилларига таржима қилишнинг бошланиши

2004-2005: Германия (Ғарбий Европадаги БСМ), Тожикистон

2004: Интернетда “Исо Масиҳнинг ҳаёти” курси

2010: Туркманистон, Молдова

1992 йилдан бошлаб талабаларнинг умумий сони: 41000

2002-2005: Хушхабар етказиш ва шогирдликка ўргатиш учун берилган кўпгина имкониятлар орқали Худо имоннинг кейинги қадамларини ташлашга бизни даъват қилди. Биз БСМнинг 5та курсини Ўрта Осиёдаги давлат тилларига: қирғиз, қозоқ, тожик, ўзбек ва қорақалпоқ тилларига таржима қилишни бошладик. Кейинроқ қуйидаги филиаллар очилди: 2001 йили Қирғизистонда, 2003 йили Ўзбекистонда, 2004 йили Германияда (Европадаги рус тилида сўзлайдиганлар учун), 2005 йили Тожикистонда.

2004 йилдан бошлаб 42 та мамлакатнинг рус тилида сўзлашувчи аҳолиси “Исо Масиҳнинг ҳаёти" номли онлайн курсида ўқиш учун интернетда рўйхатдан ўтди.

2006-2011: 2010 йилнинг кузида Туркманистонда яна бир филиал очилди. 12та курс туркман тилида тақдим қилинди ва яна иккитаси тайёрланаяпти. 2010 йили Молдовада филиал очилди. У ерда энди 10 тадан кўпроқ дарсликлар румин тилида тақдим этилди. БСМ курсларининг таржимаси давом этаяпти, ва айни пайтда 50 тадан кўпроқ курс устида иш олиб борилаяпти.

Бугунга келиб қандай натижаларни кўряпмиз? 41000дан ошиқ одам 35та курсдан ҳеч бўлмаганда биттасини ишлатган ҳолда Худонинг сўзини ўрганиш имконига эга бўлдилар. Курслар 9та тилда тақдим этилади: рус, қозоқ, қирғиз, ўзбек, тожик,туркман,қорақалпоқ, румин ва немис (яқин кунларда) тилларида. Ўқув материали турли хил хизматларда қўлланилади: хушхабар айтишда, шогирдликда, хизматчиларнинг ўқишида, ваъз тайёрлашда, гуруҳларда Муқаддас Китобни ўрганишда, якшанба кунги мактабда ва ҳоказо. 30 хил миллатга тегишли, ҳар хил касбдаги, ижтимоий статусдаги ҳамда турли хил ёшдаги одамлар БСМнинг талабалари ҳисобланадилар. МДҲдаги ва унинг ташқарисидагилар Худонинг Сўзини ўзгарувчан график билан, ўзига хос тезлик билан ҳамда географик ҳолатига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўрганиш имкониятига эгалар. Биз ушбу натижалар Худонинг улкан марҳамати деб ҳисоблаймиз.