Биз ҳақимизда
Имон белгиси
Биз барча Муқаддас Ёзув Худонинг илоҳий Сўзи бўлиб, мукаммал, етарли ҳамда олий, рад қилиб бўлмайдиган обрў-эътиборга эга эканлигига ишонамиз.
Биз уч шахс (Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ) да мавжуд бўлган ягона ҳақиқий, абадий Худога ишонамиз.
Биз бенуқсон ҳомила орқали ҳақиқий Инсонга айланган абадий Худо, Исо Масиҳга ишонамиз. У ер юзида бегуноҳ ҳаёт кечирди, Гўлготадаги хочда ўринбосар ва Худога маъқул келадиган Қурбонлик каби Ўз ҳаётини берди. Учинчи кун эса ўликлар ичидан тирилиб, янги танада самога кўтарилди ва ҳозир бизнинг ҳомийимиз бўлиб Худонинг ўнг томонида турибди.
Биз инсонларнинг гуноҳини фош қилувчи, ҳақиқий имонга йўналтирувчи ҳамда унда қайта туғилишни амалга оширувчи Муқаддас Руҳга ишонамиз. У инсонларни Масиҳнинг танасига жойлаштириб, муҳрлайди, руҳлантиради ҳамда уларни ўзига хос хизматга чорлаган ва юборган ҳолда уларда яшайди.
Биз Худо инсонни Ўз сурати бўйича яратганига, инсон онгли равишда Худога қарши гуноҳ қилиб, шу билан ўзини ва авлодини жисмонан ҳамда руҳан ўлимга маҳкум қилганига ишонамиз.
Биз инсон ўз хатти-ҳаракатлари билан нажот топа олмаслигига, бироқ бизга раҳм-шафқат кўрсатиб, гуноҳларимиз учун хочда ўлган Исо Масиҳга бўлган имон орқали бунга эришиши мумкинлигига ишонамиз.
Биз жойдаги жамоатлар суҳбатлашиш учун, Худонинг Сўзини ўрганиш учун, биргаликда ибодат қилиб, имонда мустаҳкам туриш учун ҳамда бир-бирига ёрдам бериш учун доимий равишда йиғилиб туришига ишонамиз.
Биз сувга чўмиш имон орқали нажотга эришишнинг белгиси эканлигига ишонамиз. Бу сувга тўлиқ кириш орқали амалга оширилади.
Биз Қутлуғ Кеча (нон синдириш) Исо Масиҳнинг азоб-уқубатлари ва ўлимини, шунингдек кечирим олганимизни эслатиб турувчи Исо Масиҳнинг гуноҳларимиз учун тўлаган қурбонлик белгиси эканлигига ишонамиз.
Биз барча ҳақиқий имонлилар самога олиниб, Исо Масиҳнинг тахти олдида Унга қандай ишонганликлари ҳақида ҳисобот беришларига ва ишларига яраша мукофот олишларига ишонамиз.
Биз имонсизлар учун абадий лаънат борлигига ва у ердан орқага йўл йўқлигига ишонамиз.