Ўқув жараёни

Курсни ўрганиш вақти

Битта машғулотни ўрганиш учун ўртача бир ҳафта берилади. Биз талабаларга шошилмасдан, бироқ ҳар бир машғулотни имкон борича батафсил ўрганишни, Муқаддас Ёзувдан келтирилган барча матнларни диққат билан кўриб чиқишни маслаҳат берамиз. Ҳар қандай  шароитда ҳам ҳар бир талаба, ҳафтада ўқишга қанча вақт ажрата олишига қараб, ўқиш графигини ўзи тузади.