© abcdz2000 / sxc.hu
Муқаддас ҳаёт кечириш – Муқаддас Каломнинг энг мукаммал мавзуларидан бири бўлиб, шу билан бирга – энг муҳими ҳам саналади. Кўпчилик, Масиҳ ўргатган муқаддас ҳаёт тарзини – эришиб бўлмайдиган, фазилат сифатида баҳолашади. Аммо Худойи Таолонинг Ўзи: “Муқаддас бўлинглар, зеро Мен муқаддасман” – деган (1Бут.1:16). Муқаддас ҳаёт кечириш мавзуси ҳар қандай масиҳий учун ўта долзарб, муҳим мавзулардан бири бўлади.
Ушбу дастурдан кўзланган мақсад – масиҳийлик йўлида муқаддас ҳаёт кечиришнинг асосларига ўргатиш.