“Азиз Ҳаворийлар Фаолияти” китоби – Муқаддас Каломда ўрин олган, энг муҳим асарлардан бири бўлиб, Масиҳийлик иймонини ўша даврдаги яҳудийлар дин-эътиқодинисуриб чиқаришига доир вақтларни ёритади. Қуддусдаги шаҳридаги болохоналарнинг бирида содир бўлган воқеадан сўнг, имонлилар жамоати шу қадар кенг тарқалди-ки, Луқонинг муқаддас ёзувларни битган вақтига келиб, Рим империясига қарашли ҳар қандай, катта шаҳар ва ўлкада масиҳийлар жамоати фаолият олиб борган.
Ушбу китоб, мажусийларни Худо Каломидан воқиф қилиш учун юборилган, буюк ҳаворий Павлуснинг Римга келишидан аввалги даврини ёритиб, ўша даврда Масиҳ жамоатининг қай тарзда ўсиб келгани ва ривожлангани ҳақида ҳикоя қилади.
Ҳаворийлар китобини, Хушхабар билан Инжилдаги Мактубларни боғловчи – кўприк сифатида кўриш мумкин. Уни ўрганиш борасида илк асрда яшаган масиҳийларнинг жўшқин ҳаётидан, кескин ҳодисаларга тўла умридан воқиф бўласиз.