Биз ҳақимизда

Библия Сиртқи Мактаби ҳакида маълумот

Библия Сиртқи Мактаби Библия миссиясининг проекти бўлиб ҳисобланади ва унинг ушбу асосий мақсади учун хизмат қилади: имонлиларни жамоатда, кичик гуруҳларда, ўзларининг атрофида хизмат қилишга ўргатмоқ ва қуроллантирмоқ.

Библия Сиртқи Мактаби 35та курсдан иборат. Ушбу курсларни рус тилидаги  классик вариантини (китоб шаклида) ҳам тақдим этамиз. Кўпгина курслар бошқа тилларда ҳам мавжуд ёки таржима қилинаяпти. Бошқа маълумотларни “Библия Сиртқи Мактабининг тарихи” деган саҳифадан топишингиз мумкин.