“Азиз Ҳаворийлар Фаолияти” китоби – Муқаддас Каломда ўрин олган, энг муҳим асарлардан бири бўлиб, Масиҳийлик иймонини ўша даврдаги яҳудийлар дин-эътиқодинисуриб чиқаришига доир вақтларни ёритади. Қуддусдаги шаҳридаги болохоналарнинг бирида содир бўлган воқеадан сўнг, имонлилар жамоати шу қадар кенг тарқалди-ки, Луқонинг муқаддас ёзувларни битган вақтига келиб, Рим империясига қарашли ҳар қандай, катта шаҳар ва ўлкада масиҳийлар жамоати фаолият олиб борган.
Ушбу китоб, мажусийларни Худо Каломидан воқиф қилиш учун юборилган, буюк ҳаворий Павлуснинг Римга келишидан аввалги даврини ёритиб, ўша даврда Масиҳ жамоатининг қай тарзда ўсиб келгани ва ривожлангани ҳақида ҳикоя қилади.
Ҳаворийлар китобини, Хушхабар билан Инжилдаги Мактубларни боғловчи – кўприк сифатида кўриш мумкин. Уни ўрганиш борасида илк асрда яшаган масиҳийларнинг жўшқин ҳаётидан, кескин ҳодисаларга тўла умридан воқиф бўласиз.
© abcdz2000 / sxc.hu
Муқаддас ҳаёт кечириш – Муқаддас Каломнинг энг мукаммал мавзуларидан бири бўлиб, шу билан бирга – энг муҳими ҳам саналади. Кўпчилик, Масиҳ ўргатган муқаддас ҳаёт тарзини – эришиб бўлмайдиган, фазилат сифатида баҳолашади. Аммо Худойи Таолонинг Ўзи: “Муқаддас бўлинглар, зеро Мен муқаддасман” – деган (1Бут.1:16). Муқаддас ҳаёт кечириш мавзуси ҳар қандай масиҳий учун ўта долзарб, муҳим мавзулардан бири бўлади.
Ушбу дастурдан кўзланган мақсад – масиҳийлик йўлида муқаддас ҳаёт кечиришнинг асосларига ўргатиш.
© auroqueiro / sxc.hu/p>
Шахсий хушхабар айтиш – бу муҳим масиҳийлик хизматидир, қайсики ҳамма имонлилар бажара олиши мумкин. Бу хизматга ҳамма Масиҳ издошлари чақирилган.Хушхабар айтиш кераклиги ҳақида кўп гапирилади, аммо амалда кам иш қилинади. Кимлар хушхабар айтишга қарор қилиб, муваффақиятсизликка сабр қилади,кўп нарсадан кўнгли қолади ва оқибат бу хизматни ташлаб кетади.
Бу йўналиш, ҳамма масиҳийларни шахсан Хушхабар айтишга илҳомлантиради ва бу ишни бошлашга уни керакли тайёргарлик билан таъминлайди.
© Sabrina Gonstalla / pixelio.de
Мазкур машғулотимиз масиҳийлик имон – эътиқоди йўлида илк қадамларини босиб келаётган, ва Масиҳни – Қутқарувчи сифатида қабул қилган учун мўлжалланган. Унда масиҳийлик имон-эътиқодининг энг муҳим ўгитлари ҳамда Масиҳга эргашиш учун амалий маслаҳат йўл-йўриклари келтирилади. Умуман олганда, ҳар қандай кишига биз айнан мана шу машғулотни ўрганишдан бошлашни маслаҳат берамиз.
Юҳанно баён этган Хушхабардан кўзланган асосий мақсад, қуйидаги, яъни: “31Булар эса Исонинг Масиҳ — Худонинг Ўғли эканлигига ишонишингиз учун ёзилган. Токи сизлар ишониб, Унинг номи туфайли ҳаётга эга бўлинглар” – деган иборада акс этилган. (Юҳ.20:31) Бу ўз навбатида ҳаворий Юҳаннонинг Масиҳ ҳақида ҳикоя қилиб, бир йўла икки мақсадни, яъни: Хушхабарни одамларга етказиш ва Худо Каломи ва Унда келтирилган ҳақиқатларни химоя этувчи мақсадлар кўзланган.
- Tutor: UZ Инструктор
© bibleplaces.com
Исо Масиҳ – инсоният тарихида яшаб ўтган энг хайратомус Инсон, Шахс бўлади. Унинг таълимоти миллионлаб одамларнинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Масиҳ издошчилари қаторидан бўлсангиз, Ҳалоскорнинг ҳаёти билан яқиндан танишиб, Уни ўрганиб чиқсангиз бу сизни Худо йўлида янада каттароқ ишларни амалга оширишга руҳлантиради. Аксинча, яъни ўзингизни Масиҳга - уммат деб билмасангиз, Унинг ҳаёти билан танишгач, эҳтимол умрингиздаги энг муҳим қадамни босишга қарор қиларсиз.
- Tutor: UZ Инструктор
©Amanda Rynes / sxc.hu
Чиқиш китобининг мақсади – Исроил халқининг қулликдан қандай озод бўлиши, Худонинг Қонунига эга бўлиши ва муқаддас чодирдаги сажда қилиш ва руҳонийлик хизмати олиб бориш орқали, бутун бошли бир халқ бўлиб етишганини кўрсатиш бўлган.
- Tutor: UZ Инструктор